Референдум орқали биз Парламент ва маслихатлар ролини кучайтирамиз – сенатор

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Сенатнинг Конституциявий қонунчилик, суд-ҳуқуқ ва ҳуқуқ-тартибот масалалари қўмитаси депутати Рисқали Абдикеров Жезқазған шаҳри аҳолиси билан учрашди, деб хабар беради Kazinform.

ҚР Парламенти Сенати матбуот хизмати хабарига кўра, учрашув чоғида сенатор Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича бўлажак республика референдумини муҳокама қилди.

Сенатор бўлажак тадбирнинг аҳамиятига тўхталар экан, Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев ташаббуси билан бошланган Янги Қозоғистон қурилишини сиёсий ислоҳотларсиз амалга ошириб бўлмаслигини таъкидлади.

«Янги моделни ишлаб чиқишда Парламент ва маслихатларнинг роли сезиларли даражада кучаяди, фуқароларнинг давлат ҳаётидаги иштироки сезиларли даражада кенгайтирилади, ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизими тизимли равишда мустаҳкамланади. Референдумда иштирок этиш ҳар бир фуқаронинг конституциявий ҳуқуқлари рўёбга чиқишининг кафолати бўлиб, бу борада жамоат арбоблари, фаоллар мухим урин тутади», - деди Рисқали Абдикеров.

Сенатор шаҳар ҳокимлигига ҳам ташриф буюрди. Тадбир олдидан сўзга чиқиб, Конституцияга киритилган ўзгартиришлар мустақил Қозоғистон тарихида адолатли давлат қуриш йўлидаги янги босқичнинг бошланиши бўлишини таъкидлади.


Сўнгги хабарлар