Референдум: Қозоғистондаги 8 мингдан ортиқ участкада овоз бериш якунланди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Нур-Султан вақти билан соат 20.00да Қозоғистон ҳудудида очилган 8 мингдан ортиқ референдум участкасида овоз бериш якунланди, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Айни пайтда республиканинг 12 та ҳудудида 8089 та референдум участкаларида овоз бериш якунланди ва референдум ўтказувчи ҳудудий комиссиялар аъзолари овозларни санаб чиқишга киришди.

Бундан ташқари, Қозоғистоннинг 10 та хорижий давлатдаги элчихоналари ҳузурида очилган 17 та сайлов участкасида овоз бериш якунланди.

Вақт фарқи туфайли мамлакатнинг 5 та вилояти, хусусан, Қизилўрда, Ақтўбе, Атирау, Манғистау ва Ғарбий Қозоғистон вилоятларидаги 1858 та сайлов участкасида овоз бериш пойтахт вақти билан соат 21.00да якунланади.

Хориждаги 48 та сайлов участкасида вақт фарқи туфайли овоз бериш давом этмоқда.

Умуман олганда, республика бўйича 10 012 референдум учун сайлов участкаси ташкил этилган. 52 та хорижий давлатда 65 та участка очилди.

Нур-Султан вақти билан соат 18.00 ҳолатига кўра, мамлакат бўйлаб 7 624 641 киши сайлов бюллетенларини олганди. Бу рўйхатга киритилган фуқароларнинг 65,04 фоизини ташкил этади.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар