Референдум: Қозоғистонда 8 соатлик телемарофон ўтказилмоқда
3 Июнь 18:10

Референдум: Қозоғистонда 8 соатлик телемарофон ўтказилмоқда

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда реал вақт режимида республика референдумига бағишланган саккиз соатлик телемарафон ўтказилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Турли соҳа мутахассислари, жумладан, сиёсатчилар, иқтисодчилар, депутатлар, блогерлар ва маданият арбоблари жонли эфирда сўзлашади. Улар Қозоғистон Республикаси Конституциясига таклиф этилаётган ўзгартиришлар бўйича ўзларининг шахсий фикрлари билан ўртоқлашадилар. Кўрсатув «Хабар» телеканали ва ижтимоий тармоқларда Нур-Султан, Алмати ва бошқа вилоятларда олиб борилади.

Телестудия Нур-Султандаги марказий булварда очиқ осмон остида ташкил этилган. Иштирок этувчилар орасида Давлат котиби Ерлан Қарин, Қозоғистон Республикаси Мажилиси спикери Ерлан Қошанов, Қозоғистон Республикаси парламенти Сенати раиси Маулен Ашимбаев ҳам бор.

«5 июн – референдум. Унга кўпроқ одамларни жалб қилиш мақсадида «Хабар» агентлиги янгича форматда, янги ташаббус билан махсус референдум ўтказиш студиясини таклиф қилмоқда. Кўриб турганингиздек, биз шаҳарнинг қоқ марказида очиқ осмон остидаги студия ташкил этдик. Бугун ташвиқотнинг охирги куни. Сўнгги кунларда биз аҳолини хабардор қилишга ва мамлакатни ушбу муҳим воқеага чақиришга ҳаракат қилдик», — деди Хабар агентлиги раиси Берик Уали.

Республикачи референдуми 5 июн, якшанба куни бўлиб ўтади. Шу куни Қозоғистон Республикаси Конституциясига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси тақдири ҳал бўлади.

Муаллиф: Анеля Қасимова


Янгиликлар

Архив