Референдум: Қирғизистондан Қозоғистонга 15 нафар халқаро кузатувчи келди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси аъзоси Абдижапар Бекматов қирғизистонлик кузатувчиларнинг Қозоғистондаги референдумдаги иштироки ҳақида маълумот берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Биз бир нечта сайлов участкаларига бордик. Сайловчилар ва кузатувчилар учун барча шароит яратилганига гувоҳ бўлдик. Айниқса, имконияти чекланган инсонлар учун шароит яратилганини алоҳида таъкидламоқчиман. Барча сайлов участкаларида пандуслар, махсус кабиналар мавжуд. Бир сўз билан айтганда, референдумнинг ҳар бир иштирокчиси учун қулай шароитлар яратилган. Эрталаб сайлов участкасининг очилишида бўлдик, бир қанча сайлов участкаларида бўлдик, референдум иштирокчилари жуда фаол. Сайлов участкаларидан бирида 2000 дан ортиқ сайловчи рўйхатга олинган бўлиб, ҳозиргача 100 дан ортиқ киши ҳозиргача овоз берди», — деди Абдижапар Бекматов.

Унинг фикрича, бугун Қозоғистон халқи бугун ўз келажагини белгилайди. Қозоғистонликлар маъсулиятни ҳис қилиб, референдумда фаол иштирок этмоқда.

Шунингдек, Нур-Султан ва Алмати шаҳарлари, Жамбил ва Алмати вилоятларида Қирғизистондан 15 нафар халқаро кузатувчи иштирок этаётганини қайд этди.

Референдум ўтказувчи Марказий комиссия томонидан халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлардан жами 272 нафар вакил кузатувчи сифатида аккредитациядан ўтказилди.

Эслатиб ўтамиз, бугун мамлакатда республика референдуми бўлиб ўтмоқда . Референдумда халқ Конституциянинг 33 та моддасига киритилган 56 та ўзгартириш бўйича овоз беради.

Республика референдумида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар рўйхати 11 миллион 722 минг 536 нафарни ташкил этади.

Бундан ташқари, Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан 52 хорижий давлатдаги элчихоналар ҳузурида референдум ўтказиш бўйича 65 та участка комиссиялари ташкил этилган. Уларда хорижда истиқомат қилаётган Қозоғистоннинг 11 350 га яқин фуқароси овоз бериши мумкин.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Сўнгги хабарлар