Референдум бўйича таклифлар косметик ўзгаришлар эмас – ҚР сенати раиси
30 Май 19:04

Референдум бўйича таклифлар косметик ўзгаришлар эмас – ҚР сенати раиси

NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Парламенти Сенати раиси Маулен Ашимбаев 5 июн куни ўтказидаиган референумнинг моҳияти ва мазмуни ҳақида Президент телерадиокомплексига қисқача интервью берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Агар Қозоғистон фуқаролари Конституцияга киритилган ўзгартиришларни қўллаб-қувватласа, мамлакатимиз тараққиётида янги босқич бошланади, дейишга барча асослар бор. Чунки бу ўзгаришлар косметик ўзгаришлар эмас», - деди Маулен Ашимбаев ўз интервьюсида.



Унинг фикрича, референдум бўйича таклифларни тўрт гуруҳга бўлиш мақсадга мувофиқ.

«Бу биринчи навбатда инсон ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган ўзгаришлар. Сиёсатимизнинг, давлатимиз сиёсатининг бош мақсади – халқнинг аҳволни яхшилаш, инсон ҳуқуқларини таъминлашдан иборат. Иккинчи йўналиш – Парламент фаолияти самарадорлигини ошириш ва Парламентнинг сиёсий тизимимиздаги ролини кучайтиришга қаратилган ўзгаришлар. Икки палата ўртасидаги муносабатларни яхшилашга доир нормалар шулар жумласидандир. Уларнинг асосий мақсади қонун ижодкорлиги жараёнини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини оширишдан иборат. Қонун лойиҳаларини тезроқ кўриб чиқиш, тезроқ қабул қилиш, ҳар томонлама ишлаб чиқиш. Бунинг учун алоҳида қоидалар бор», — дея Сенат спикери учинчи йўналиш, умуман, маҳаллий ҳокимликлар фаолиятини такомиллаштиришга қаратилганини таъкидлади.

«Аҳолининг турмуш фаровонлиги бевосита маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳокимлар, маслихатларнинг самарали фаолият юритиши билан боғлиқ. Хабарингиз бор, вилоят ҳокимларини тайинлаш жараёни ўзгармоқда. Президент таклифига кўра, Конституцияга таклиф этилаётган ўзгартиришлар қабул қилинган тақдирда, вилоятлар ва республика аҳамиятига молик шаҳарлар ҳокимлари масъул депутатлар томонидан сайланганда Президент иккита номзод кўрсатади. Бу энди тўғридан-тўғри сайловлар эмас. Шу билан бирга, сайлов жараёнининг элементлари жорий этилди ва янги тайинлаш механизми таклиф қилинди. Бинобарин, бу механизмдан кўзланган асосий мақсад халқ фикрини инобатга олишдан иборат», деди у.

Эслатиб ўтамиз, бугун «Евроосиё» телеканалида соат 10:00, «Хабар» – 12:45, «Qazaqstan» – 16:05, «Qazaq ТV» – 20:15, «Алмати»да 20:35 да референдум ҳақида ҳужжатли фильм кўрсатилмоқда.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив