«Реал Мадрид» 14 карра УЕФА Чемпионлар лигаси ғолиби бўлди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Бугун Франциянинг Париж шаҳрида футбол бўйича УЕФА Чемпионлар лигаси финал учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform.

«Парк де Пренс» стадионида бўлиб ўтган учрашувда Англиянинг «Ливерпуль» ҳамда Испаниянинг «Реал Мадрид» жамоалари баҳс олиб боришди.

Унда мадридликлар 0-1 ҳисобида зафар қучди. Ягона гол муаллифи Қироллик клубининг бразилиялик ҳужумчиси Винисиус Жуниор бўлди.

Ушбу ғалаба «Реал Мадрид» учун 14-чи УЕФА Чемпионлар лигаси кубогини тақдим этди. Ушбу турнирдаги ғалабалар сони бўйича мадридликлар яққол пешқадамдир. Уларнинг энг яқин таъқибчилари «Милан» 7 маротаба, «Ливерпуль» 6 маротаба ғалаба қозонган.

Сўнгги хабарлар