Ravon Қозоғистонда энг оммабоп автолар орасида 4-ўринга чиқиб олди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2020 йил январь-июль ойларида расмий дилерлар Қозоғистонда 42 мингдан ортиқ янги автомобилларни сотдилар, деб хабар беради Kazinform мухбири автомобилсозлик соҳасидаги корхоналар иттифоқига асосланиб.

«Бу даврда расмий дилерлар 42 372 та машина сотдилар. Бу ўтган йилга нисбатан 13,6 фоизга кўпдир. Жорий йилнинг дастлабки етти ойида қозоғистонликлар янги автомобиллар сотиб олиш учун 383,6 миллиард тенге сарфладилар, бу 2019 йилга нисбатан 10 фоизга кўп», - дейилади хабарда.

29 462 нафар харидор (69,5%) маҳаллий заводларнинг маҳсулотларини танлади. Бундан ташқари, жорий йилнинг 7 ойида 12 910 та машина (30,5%) импорт қилинади.

Ушбу даврда мамлакатда энг машҳур брендлар: Lada (9717 та авто), Hyundai (8030), Toyota (5581 ), Ravon (5112 ) ва KIA (3695) бўлиб турибди.

Бундан ташқари, энг кўп сотилган автолар ўнталигидан: Renault (1461 та авто), GAZ (1367), Nissan (1140), Volkswagen (1116) ва UAZ (975) жой олган.

Эслатиб ўтамиз, Ravon аввалги 4 ой натижаларига кўра, Қозоғистонда энг машҳур автолар орасида KIA маркасидан кейинги бешинчи ўринда эди.

Кеча маълум бўлишича, Қозоғистонда янги автомобилларга бўлган талаб ортиб бормоқда.


Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар