Рассомлар шифокорлар ва полицияни қўллаб-қувватлаш учун янги челлендж бошлади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Рассомлар коронавирусга қарши курашда жонбозлик кўрсатаётган тиббиёт ва полиция ходимларини қўллаб-қувватламоқда. Шу мақсадда Қозоғистонда #covidillustrationkz челленджи бошланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Қозоқ анимациясининг отаси Амен Кайдаров номидаги Amen Animation Film Festival ижодий жамоаси рассомлар ва иллюстраторлар номидан янгича лойиҳа яратиш ташаббуси билан чиқдик. Ҳозир биз қийин кунларни бошдан кечирмоқдамиз. Биз бу вазиятни ижодкорларнинг кўзлари билан тасвирлашни хоҳладик. Шундай қилиб, биз #covidillustrationkz челленджини бошладик», - деди кинолойиҳа ташкилотчиси Мақпал Жумабай.

Унинг сўзларига кўра, бундай иллюстрациялар челленджи бутун дунёда давом этмоқда.

«Биз ҳам дунё ҳамжамиятига ўз позициямизни кўрсатамиз. Бугунги кунга қадар биз 20дан ортиқ расмлар яратдик», - деди у.

Эслатиб ўтамиз, Amen Animation Film Festival 2019 йилда Қозоғистонда анимацион филмлар фестивалини ўтказган эди. Бу йил фестивал иккинчи маротаба ўтказилади.

Ундан мақсад - Қозоғистонда анимацияни янги сифат даражасига кўтариш, ёшларни қўллаб-қувватлаш, аниматорларимиз фаолиятини кенг жамоатчиликка таништириш.

Муаллиф: Зарина Қаҳарман

Сўнгги хабарлар