Рамазон ҳайити ҳар бир мусулмон қалбига иймон нурини сочади - Қасим-Жомарт Тоқаев

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқини Рамазон ҳайити байрами билан табриклади, деб хабар берди Ақорда матбуот хизмати. Кazinform Президент табригининг тўлиқ матнини тақдим этади.

Ҳурматли ватан дошлар!

Сизларни барча мусулмонлар учун муқаддас бўлган Рамазон ҳайити билан чин қалбимдан табриклайман!

Ўттиз кунлик рўзадан сўнг келадиган ушбу байрамни халқимиз ҳамиша ўзгача туйғу, катта шоду хуррамлик билан кутиб олади. Маънавий покланиш ва комиллик билан бошланган Рамазон ойини улуғлаб, бир-бирларига яхши тилаклар билдирадилар.

Рамазон ҳайити ҳар бир мусулмон қалбига иймон нурини ёғдиради. Одамларни яхшиликка, қаноатли, меҳрибон ва кечиримли бўлишга ундайди. Халқимизга хос ана шу ноёб фазилатлар туфайли ҳамжиҳатлигимизни мустаҳкамлаймиз.

Исломнинг эзгу қадриятлари, шубҳасиз, Янги Қозоғистоннинг маънавий ривожланишига ҳисса қўшади.

Ҳайит муборак бўлсин!

Барчангизга сиҳат-саломатлик ва фаровонлик тилайман!

Ҳайитдан ҳайитга эсон-омон етайлик!

Юртимиз омон, халқимиз тинч бўлсин!


Сўнгги хабарлар