Рақамли Қозоғистон: QR тўловлар барча банклар учун умумий терминал орқали қабул қилиниши мумкин

None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда QR код бўйича тўлов учун умумий терминал яратилиши мумкин. Бу терминал Қозоғистондаги барча банкларга умумий хизматлар кўрсатади, деб хабар беради Kazinform.

Вазир ўринбосари Асел Жанасова электрон савдони ривожлантиришга бағишланган «E-commerc Forum» форумида шундай режа борлигини маълум қилди.

Унинг фикрича, бу нақд пулсиз савдо улушини оширади ва шаффофликка йўл очади.

«Ўтган йили биз QR тўловни тенглаштирдик ва QR кодларни стандартлаштиришга куч сарфладик. Мижоз сифатида кимлигингиз муҳим эмас, Halyk Bank, Kaspi, Jusan иловаларининг қайси биридан фойдаланишингиздан қатъий назар, ҳаммада тизим томонидан ўқиладиган умумий QR код бўлиши керак. Дўкон эгаси бизнеснинг ҳар бир субъекти учун алоҳида QR терминални сақлаши шарт эмас. Агар битта умумий терминал ўрнатилса, бозордаги барча ўйинчилар унда иштирок этишлари керак. Жорий йилда барча банклар ўз тизимини такомиллаштиради. Шу туфайли қозоғистонликлар исталган терминалдан тўлашлари мумкин бўлади. Яъни банклар бир-бирининг QR тўловларини ўқийверади»

, — деди Асел Жанасова.

Сўнгги хабарлар