Рақамли Қозоғистон: Миллий бюро дўконлардаги нарх-навони квитанциялар орқали текширади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Миллий статистика бюроси нархлар ҳақидаги маълумотларнинг тўғрилигини E-price тизимидан фойдаланган ҳолда текшириб боради, деб хабар бермоқда Kazinform.
«Ахборот манбаларининг яна бир тури бу E-price тизимидир. Миллий статистика бюроси ҳар ой савдо жойларида истеъмол нархлари индекси бўйича турли товарлар нархларини кузатиб боради. Бу анъанавий тарзда амалга оширилади. Ходимимиз ҳар бир дўкон ва супермаркетларга ташриф буюриб, нархлар ўзгаришини кузатиб боради. E-price тизими эса ўша савдо жойларидаги товарлар нархини фискал текширув орқали кузатиб боради. Айтилган тизим асосида биз рўйхатдан ўтган нархларнинг мувофиқлигини текширамиз»

, - дейди бюро мутахассислари.

Шунингдек, бюро савдо майдончалари эгаларига бепул бозор таҳлилини таклиф қилишни режалаштирмоқда.

«Биз электрон шаклда тақдим этиладиган ҳисоботлар улушини ошириш ниятидамиз. Рағбатлантириш сифатида биз сайт орқали ҳисобот топшираётганларга таҳлилий маълумотларни тақдим этишни режалаштирганмиз. Масалан, савдо ташкилоти ўз ҳисоботини онлайн тарзда тақдим этади, дейлик. Ҳисобот даври тугагач, биз унга ушбу савдо бозорининг тўлиқ таҳлилини тақдим эта оламиз. Худди шу ҳудудда яна қанча шунга ўхшаш муассасалар мавжудлиги, уларнинг савдодаги улуши, улардаги савдо ҳажми, яъни тайёр маркетинг тадқиқотлари олиб борилади. Бу уларнинг иш самарадорлигини кўриш имконини берувчи восита бўлади»

, — дейилади Миллий статистика бюроси баёнотида.

Сўнгги хабарлар