Рақамли Қозоғистон: Қурилиш соҳасида сифатни яхшилаш учун IT ечимлар жорий этилмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги қурилиш соҳасида сифат назорати ва шаффофликни кучайтириш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform вазирлик матбуот хизматига таяниб.

Бугунги кунга қадар тегишли маълумотларни тезкор тўплаш ва назоратни автоматлаштириш, шунингдек, давлат органлари ва қурилиш индустрияси субъектлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик самарадорлиги ва шаффофлигини ошириш орқали бинолар, иншоотлар ва йўллар қурилиши сифатини ошириш имконини берувчи «е-Qyrylys» ягона қурилиш портали жорий этилди.

Қурилиш портали ахборот хавфсизлиги бўйича синовдан ўтказилди ва тижорат мақсадларида фойдаланишга топширилди.

Тизим 83 та йўл ва 80 та уй-жой лойиҳасида синовдан ўтказилди. Шу билан бирга, аввалроқ давлат функцияларини амалга ошириш учун портал модуллари ишга туширилган эди. Жумладан, қурилиш регистрлари юкланди, реестрларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиби автоматлаштирилди, техник назорат ҳисоботлари электрон форматга ўтказилди, экспертларни синовдан ўтказиш автоматлаштирилди.

Умуман олганда, портал барча босқичларда онлайн қурилиш жараёнларини назорат қилиш имконини беради.

«е-Шаңырақ» тизимига келсак, лойиҳа давлат-хусусий хусусий тадбиркорлик механизми асосида бюджет маблағларисиз амалга оширилмоқда. Бугунги кунда 3 та IT-компания билан интеграциялашув ишлари олиб борилмоқда. Асосий мақсад уй бошқаруви бозори иловалари, давлат маълумотлар базалари ва табиий монополия субъектларининг ахборот тизимларидан олинган катта маълумотлар таҳлили орқали бошқарув қарорларини қабул қилиш самарадорлигини оширишдан иборат.

Портал уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида турли хил ахборот тизимларидан марказлаштирилган консолидацияни таъминлайди.

Сўнгги хабарлар