Рақамли Қозоғистон: Энди уй қурилиши онлайн кузатиб борилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Ҳукумати давлат архитектура-қурилиш назорати соҳасидаги ваколатли органларга қўшимча ваколатлар беришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси бош вазирининг биринчи ўринбосари Роман Скляр маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

«Уй-жой қурилиши шаффофлигини таъминлаш ва сифати устидан назоратни яхшилаш мақсадида лойиҳалаш, экспертизадан ўтказиш ва қуриш босқичларида қурилиш жараёнларини онлайн назорат қилиш имконини берувчи «Е-Құрылыс» тизими босқичма-босқич ишга туширилмоқда. Бундан ташқари, давлат архитектура-қурилиш назорати соҳасидаги ваколатли органга объектларни фойдаланишга қабул қилишда мансабдор шахсларнинг белгиланган масъулияти билан иштирок этиш ваколатларини бериш масаласи ишлаб чиқилмоқда, бу эса объектларда доимий давлат назоратини ҳам таъминлайди», - деди Роман Скляр.

Аввал хабар қилинганидек, Ҳукумат томонидан арзон уй-жойларни офтейк шартномалар асосида сотиб олиш механизми ишлаб чиқилмоқда.

«Умуман олганда, қурилиш жараёнлари шаффофлигини кучайтириш ва қурилиш сифатини ошириш масалалари Ҳукуматнинг доимий назоратида эканини таъкидлаймиз», — дея қўшимча қилди Бош вазир ўринбосари.

Сўнгги хабарлар