Рақамли Қозоғистон: Электрон улгуржи савдони ривожлантириш махсус академияси очилади

None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Савдо ва интеграция вазирлиги Электрон улгуржи савдо академиясини очмоқчи, деб хабар бермоқда Kazinform.

Бу ҳақда вазир ўринбосари Асел Жанасова электрон тижоратни ривожлантиришга бағишланган «E-commerc Forum» чоғидамаълум қилди.

«Биз электрон савдонинг умумий инфратузилмасини, тўғри сиёсатни яратишга ҳаракат қилмоқдамиз. Яъни, фуқаролар ҳам, тадбиркорлар ҳам онлайн харид қилишлари, электрон тўловларни амалга оширишлари, бир-бирига етказиб беришлари учун қулай шарт-шароитлар яратилиши керак. Биз бир нечта лойиҳаларни ишга туширдик. Вазир (Серик Жуманғарин – таҳр.) коронавирус туфайли «В2С» форматидаги электрон чакана савдо ривожланганини айтди. Лекин афсуски, «В2В», яъни улгуржи электрон савдо ривожланмаяпти. Унинг тезлиги «В2С» форматига ета олмаяпти. Бизда Kaspi, Flip, Wildberries, Ozon каби йирик платформалар мавжуд. Энди бизга электрон улгуржи савдони бир хил тезликда ривожлантирадиган ўйинчилар керак»

, - деди вазир ўринбосари.

Унинг сўзларига кўра, ушбу йўналишдаги бошқарманинг асосий мақсади товар ишлаб чиқарувчидан токчагача бўлган йўлни барча учун имкон қадар очиқ ва қулай қилишдир.

«Бошқача қилиб айтганда, тадбиркор ўз ишлаб чиқарган маҳсулотини очиқ кўрсатиши ва сотиш имкониятига эга бўлиши керак. Биринчидан, биз улгуржи савдо академиясидан бошлаймиз. Бу ерда камида 1 миллион тенге сармоя киритиш имконияти бўлмаган, веб-сайт очиш ва маълумотларини сақлаш учун имкони йўқ тадбиркорларга ёрдам кўрсатилади. Ҳукумат кичик ва ўрта бизнесга бу имкониятларни бепул тақдим этса, қандай бўларди? Бу ерда асосий машғулотлар ўтказилади. Касбингиз қандай бўлишидан қатъи назар, маҳсулот ёки товарни сотиш имкониятига эга бўлиш муҳимдир. Бундай малакаларни мактабда нафақат катталар, балки ўсмирлар ҳам ўрганиши керак. Умуман олганда, бу малака ҳаммага керак»

, - дейди Асел Жанасова.


Сўнгги хабарлар