Рақамли Қозоғистон: 45 та давлат хизматларини SMS орқали олиш мумкин

None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонликлар 45 та давлат хизматларини SMS орқали олишлари мумкин, деб хабар беради Kazinform «Фуқаролар учун ҳукумат» давлат корпорациясига таяниб.
«Энди давлат хизматларини SMS орқали олиш мумкин. Ҳозиргача мавжуд хизматлар сони 45 тани ташкил этади. Келгусида бу рақам янада ортади. Янги хизмат ижтимоий тўловлар, ер муносабатлари, меҳнат мигрантлари, мактабгача таълим муассасаларига рухсатномалар бериш, фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тармоқлари қамраб олинади. Маълумотларга кўра, янги хизмат тури мижозларнинг вақтини тежайди. «Бундан ташқари, хизмат кўрсатиш тезлиги сезиларли даражада ошади. Янги хизмат доирасида кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхати билан тўлиқ ҳолда «Фуқаролар учун ҳукумат» давлат корпорациясининг расмий сайтида танишиш мумкин»

, — дейилади корпорация хабарида.


Сўнгги хабарлар