«Рақамли ўқитувчи» лойиҳаси амалга оширилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда «Рақамли ўқитувчи» лойиҳаси амалга оширилади. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Миллий иқтисодиёт вазири Асет Ерғалиев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Вазирнинг сўзларига кўра, Президент Мурожаатномасини амалга ошириш миллий режасининг учинчи йўналиши бўйича 12 та чора-тадбирлар амалга оширилиши кўзда тутилган.

«Намунавий ўқув дастурларини олиб ташлаш учун «Таълим тўғрисида»ги қонунга ўзгартиришлар киритилади. Ҳар 3 йилда ўқитувчиларни қайта тайёрлашни ташкил этиш режалаштирилган. Масофавий таълим учун ахборот тизимларининг сифатини ошириш, шунингдек «Рақамли ўқитувчи» лойиҳаси амалга оширилади», - деди Асет Ерғалиев.

Унинг айтишича, иқтидорли болалар ва уларнинг ўқитувчилари қўллаб-қувватланади. Халқаро фан танловлари ғолибларига грантлар ажратиш, шунингдек, бир марталик тўловни тўлаш режалаштирилган.

«Мактабларда жойлар етишмаслиги муаммосини ҳал қилиш учун 2025 йилгача камида 1000 та мактаб қуриш режалаштирилган. «Ёш талаб» лойиҳаси машҳур мутахассисликлар бўйича бепул техник ва касб-ҳунар таълими билан тўлиқ таъминланишни назарда тутади», - деди у.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар