«Рақамли карта» орқали Қозоғистонда 6 миллион оила ижтимоий ёрдам билан қамраб олинди

None
ASTANA. Kazinform - ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири Тамара Дуйсенова вазирликнинг кенгайтирилган ҳайъат йиғилишида 2023-2027 йилларга мўлжалланган соҳани ривожлантириш режасини тақдим этди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Унинг сўзларига кўра, тилга олинган режа 5 та стратегик йўналишдан иборат.

«Биринчи стратегик йўналиш – рақамлаштиришни чуқурлаштириш. У ижтимоий хизматлар кўрсатишнинг ариза шаклидан уларни кўрсатишнинг аниқ ва фаол шаклига ўтишни таъминлаши керак. 2023 йилда йўналишни амалга оширишнинг якуний натижаси проактив хизматлар улушини уларнинг умумий сонининг 60 фоизигача ошириш бўлади», — деди Тамара Дуйсенова.

Бунинг учун қозоғистонлик оилаларнинг давлат кафолатлари маълумотлар базаси яратилади ва давлат органларининг ахборот тизимларидан маълумотлар йиғилади.

«Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури томонидан таклиф этилган Алькире-Фостер моделидан фойдаланган ҳолда оилаларнинг ижтимоий фаровонлигини баҳолаш 6 миллиондан ортиқ оиланинг мавқеини ва уларнинг давлат томонидан қўллаб-қувватланишига бўлган эҳтиёжини аниқлаш имконини берди. Шунга кўра, давлат органлари ва маҳаллий ҳокимлар нафақат ким, қачон ва қандай ёрдам кўрсатилишини аниқ белгилаш, балки ижтимоий хавф-хатарларнинг олдини олиш чораларини кўриш имкониятига эга», — деди Тамара Дуйсенова.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар