Радикал оқимларга, диний сепаратизмга орамизда ўрин йўқ – Тоқаев

None
ATYRAU. Kazinform – Қозоғистонда тинчлик ва барқарорлик тарафдори. Бу ҳақда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Атирау вилояти жамоатчилиги билан учрашувда маълум қилди, дея хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.
«Атирау Қозоқ давлатининг Европага эшиги ҳисобланади. Тарихдан маълумки, Буюк ипак йўлининг шимолий тармоғи шу ҳудуддан ўтган. Шаҳар марказидаги кўприк Осиё ва Европани боғлаб турибди. Бу катта рамзий аҳамиятга эга. Бир сўз билан айтганда, мамлакатимиз турли цивилизациялар тўқнашадиган тўққизта йўл чорраҳасида жойлашган. Бинобарин, қозоқ заминида қадимдан турли диний эътиқод вакиллари яшаб келган. Халқимиз ҳеч кимни диний мавқеига қараб камситмаган. Ҳамма билан тинч-тотув яшаб келган. Яқинда Астана шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг қурултойи иштирокчилари буни алоҳида таъкидладилар. Ҳатто Рим папаси ҳам буюк Абай ва дўмбиранинг қудрати ҳақида чуқур фикрларини билдирган. Буни бекорга айтаётганим йўқ. Бугунги кунда ер юзида содир бўлаётган турли низоларнинг асосий сабабларидан бири диний бўлинишдир. Юртимизда тинчлик ва барқарорлик тилаймиз. Шунинг учун биз бу масалани эътибордан четда қолдирмаслигимиз керак»

, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Давлат раҳбари таъкидлаганидек, мамлакатимизда радикал оқимларга, диний сепаратизмга ўрин йўқ.

«Қозоғистон дунёвий давлат. Конституциямизда дин эркинлиги кафолатланган. Аммо дунёвий ва бағрикенг бўлиш, жим ўтириб, ҳамма нарсага кўз юмиш дегани эмас. Мамлакат хавфсизлиги ва яхлитлигига путур етказилишига ҳеч қачон йўл қўймаймиз. Бизнинг муҳитимизда радикал оқимларга, диний сепаратизмга ўрин йўқ. Ота-боболаримиз асрлар давомида ислом динига амал қилганлар. Шариат шартларига, халқимиз урф-одатларига ҳамоҳанг бўлган анъанавий аждод динимиз бор. Унинг бебаҳо қадриятлари халқимизни бирлаштириб, бирдамлигимизни мустаҳкамлади. Аждодлар йўлини асраб-авайлаш, дин ва урф-одатларимизни мустаҳкам сақлаш фарзандлик бурчимиздир. Бу борада ёшларга тўғри йўл-йўриқ кўрсатиш жуда муҳим»

, – деди Давлат раҳбари.


Сўнгги хабарлар