Рўйхатга олинган коронавирус ҳолатларининг 80 фоизи «омикрон-стелс» турига тегишли – вазир
1 Июль 12:06

Рўйхатга олинган коронавирус ҳолатларининг 80 фоизи «омикрон-стелс» турига тегишли – вазир

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда йил бошидан бери қайд этилган коронавирус ҳолатларининг 80 фоизи «омикрон-стелс» турига тегишли. Бу ҳақда пойтахтда бўлиб ўтаётган Халқаро нейрохирургия форуми доирасида ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Ажар Ғиният маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Ўтган йил охиридан бери бутун дунё бўйлаб тарқалаётган «омикрон» штамми мамлакатимизда ҳам тарқалмоқда. Худди шу «омикрон» штаммининг «стелс» штамми кенг тарқалмоқда. Биз ўзимиз ҳар ой генетик тадқиқотлар ўтказамиз. Охирги тадқиқотлар натижалари рўйхатга олинган ҳолатларнинг 80 фоизини «омикрон-стелс» турига тўғри келишини кўрсатди», - деди Ажар Ғиният.

Шунингдек, у мамлакатда эпидемиологик статистиканинг ўсиши муносабати билан ниқоб тақиш режимини жорий этиш имконияти ҳақида ҳам фикр билдирди.

«Маълумки, мамлакатдаги эпидемиологик вазиятни кузатиб борувчи матрица мавжуд. Ҳудудларимиз «яшил» ёки «қизил» зоналарга кирса, тегишли санитария-эпидемиология чоралари қўлланилади. Ҳозирда «яшил» зонада бўлгани учун чоралар йўқ. Ва агар «сариқ» зонага киритилган айрим ҳудудларда касалликлар сони ортиб бораётган бўлса, Соғлиқни сақлаш ва эпидемиология вазирлиги томонидан чора-тадбирлар кўрилади. Бугун ташвишланишга асос йўқ. Аммо биз келажагимизни ўйлаб, қандайдир чора-тадбирларни режалаштирамиз», - деди ҚР соғлиқни сақлаш вазири.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив