ЎР консули ўзбекистонликларни қутқарган Ақтўбе полициясига миннатдорчилик билдирди

None
None
AQTÓBE. Kazinform – ЎР Бош консули Нодиржон Турғунов қаҳратон совуқда йўлда қолиб кетган Ўзбекистон фуқароларига кўрсатган ёрдами учун Ақтўбе полициячиларига миннатдорчилик билдирди, деб хабар беради Kazinform мухбири вилоят полиция департаментига ҳавола қилиб.

Қиш кунлари полиция ходимлари йўлларда навбатчиликки чиқиб, йўлда қолиб кетган одамларга ёрдам кўрсатади. Ноябрь ойида улар Ақтўбедан Ўзбекистонга автостоп билан етиб олмоқчи бўлган 2 нафар Ўзбекистон фуқаросини қутқарганди.

Шунингдек, ноябрь ойида Самара-Чимкент трассасида бузилиб, йўлда қолиб кетган автобус йўловчиларини қутқарган. Уларнинг 55 нафари ўзбекистонликлардир.

Маълумотларга кўра, бугунги кунда Ақтўбе вилоятига келаётган Ўзбекистон фуқаролари сони ортиб, жорий йил бошидан бери 27 мингга етган.

ПД матбуот хизматининг маълум қилишича, бу ҳолат вилоятнинг ишчи кучига бўлган иқтисодий талаби ҳамда рўйхатга олиш процедурасининг осонлаштирилиши билан боғлиқдир.

«Авваллари вилоятимизга ишлаш учун келган ўзбекистонликларни меҳмон сифатида рўйхатга олардик, яъни улар норасмий меҳнат билан шуғулланишарди. Ҳозирда эса уларга меҳнат қилишга рухсатнома берилмоқда, шу асосда улар ҳудудимизда қонуний ишлашмоқда», - деди ДП матбуот котиби.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Ақмола полициячилари «Нур-Султан – Петропавл» автотрассасида бузилиб, тўхтаб қолган автобусдаги 15 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаросини қутқаргани ҳақида хабар берувдик.

Муаллиф: Самал Ендибаева

Сўнгги хабарлар