QS World University Rankings by Subject рейтингига Қозоғистоннинг 8 та университети киритилди

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистоннинг 8 та олий таълим муассасаси QS World University Rankings by Subject 2023 - дунёнинг фанлар бўйича энг яхши университетлари рейтингига киритилди, деб хабар беради Kazinform.

Қозоғистон Республикаси Фан ва олий таълим вазирлиги маълумотларига кўра нуфузли рейтингдан: Л.Н.Гумилев номидаги Евроосиё миллий университети, Сатбаев университети, Ал-Фаробий номидаги Қозоқ миллий университети, Абай номидаги Қозоғистон миллий педагогика университети, Абилай Хон номидаги Қозоғистон халқаро муносабатлар ва жаҳон тиллари университети, Сулаймон Демирел университети, Халқаро қозоқ-турк Хожа Аҳмад Яссавий номидаги университет, Қозоқ миллий аграр тадқиқот университети ўрин олган.

Қозоғистон олий таълим муассасаларининг яна бир ютуғи бешта фанни қамраб олган тармоқ рейтингида иштирок этиши бўлди. Улар: санъат ва гуманитар фанлар, муҳандислик фанлари ва технологиялари, ҳаёт ҳақидаги фанлар ва тиббиёт, табиий фанлар, ижтимоий фанлар ва менеджмент.

Қозоғистон университетлари ушбу бешта соҳа рейтингининг тўрттасидан жой олди ва рейтингдаги позициялари сонини 10 тага кўпайтирди.

Сўнгги хабарлар