QS халқаро рейтингида Қозоғистоннинг 16 та университети иштирок этди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Бу йил QS халқаро рейтингида Қозоғистоннинг 16 та университети иштирок этди. Бу ҳақда ҚР Фан ва олий таълим вазири Саясат Нурбек бугун Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

Унинг сўзларига кўра, QS халқаро рейтингининг ТОП-200лигига иккита маҳаллий университетнинг кириши «Олий ва олий таълимдан кейинги таълим» йўналиши бўйича «Билимли халқ» сифатли таълим» миллий лойиҳасининг асосий кўрсаткичи ҳисобланади.

«QS рейтингида иштирок этган 9 йил давомида ижобий динамика кузатилмоқда. Агар 2013 йилда 8 та олий таълим муассасаси иштирок этган бўлса, бугунги кунда уларнинг сони икки баробарга ошди. 2022 йилда ушбу рейтингга Қозоғистоннинг 16 та олий таълим муассасаси киритилган. Улар орасида 5 та университет топ-500 таликка кирди. Улар: Ал-Фаробий номидаги Қозоқ Миллий университети, Л.Гумилев номидаги Миллий университет, М.Авезов номидаги Жанубий Қозоғистон давлат университети, Қ.Сатбаев номидаги Қозоқ Миллий техника университети, Қозоқ Миллий аграр университети. Ал-Фаробий номидаги Қозоқ Миллий университети кучли 200 таликка кирди. Рейтингда иштирок этаётган олий таълим муассасалари сони барқарор ошиб бораётганини кузатмоқдамиз», – деди Саясат Нурбек.

Сўнгги хабарлар