QS EECA маълумотларига кўра, энг яхши университетлар рейтингига Қозоғистоннинг 34 та университети киритилди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Буюк Британиянинг QS EECА агентлиги талқини бўйича Қозоғистоннинг 34 та университети энг яхши университетлар рўйхатига киритилди, дея хабар беради Кazinform Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Рейтингда Европа ва Марказий Осиёдаги етакчи олий таълим муассасалари ҳақида маълумотлар мавжуд. ТОП-100 га еттита ҚР университети киради. Ал-Форобий номидаги Қозоқ Миллий университети етакчилик қилди. Ўтган йилга нисбатан университет уч поғонага кўтарилиб, рейтингда Истанбул техника университети (Туркия), Вильнюс университети (Литва) ва бошқа хорижий университетларни ортда қолдириб, 16-ўринни эгаллади.

КазМУдан кейин етакчи ўринлардан бирини Л.Н. Гумилёв номидаги Евроосиё миллий унимерситети банд этди. У халқаро рейтингнинг 42-поғонасида. Қозоғистон университетлари орасида учинчи ўринда – Satbaev University. Ҳудудийий олий ўқув муассасалари ўртасида М.Ауезов номидаги Жанубий Қозоғистон университети кучли 100 таликка кирди.

«QS Emerging Europe and Central Asia University Ranking рейтингига киритилган Қозоғистон университетлари сони йилдан-йилга ортиб бормоқда. Бу мамлакатимиз олий таълимнинг жаҳон аренасида эътироф этилганидан далолат беради. Ўтган йили рейтингга Қозоғистоннинг 27 та университети киритилган бўлса, жорий йилда уларнинг сони 34 тага етди. Маҳаллий университетлар Россия, Чехия, Польша, Эстония, Литва, Туркия, Грузия, Озарбайжон ва бошқа мамлакатларнинг етакчи университетлари билан рақобатлашмоқда. Бу ОТМларимизда таълим сифатини ошириш борасида катта ишлар қилинганидан далолатдир. Шунингдек, Қозоғистон ОТМлари сонининг жаҳон рейтингида ортиб бораётгани бизнинг университетларимиз замон талаблари ва жаҳон стандартларига жавоб берадиган билимлар бераётганидан далолатдир», — деди ҚР Таълим ва фан вазирлиги Олий ва олий ўқув муассасасидан кейинги таълим департаменти директори Адилет Тойбаев.

Эслатиб ўтамиз, QS EECА рейтингини тузишда ўнта асосий кўрсаткич ҳисобга олинади. Улар орасида университетнинг академик обрўси, иш берувчилар ўртасидаги университетнинг обрўси, ўқитувчилар ва талабалар сонининг нисбати, ўқитувчи ва ходимга тўғри келадиган нашрлар сони, университет олимларининг нашрларига ҳаволалар сони, чет эллик талабалар, ўқитувчилар ва ходимлар ва бошқа параметрлар.


Сўнгги хабарлар