USD 435.1 EUR 493.27
RUB 5.69 CNY 68.63
Янгиликлар

QazVacни қачон ЖССТда рўйхатдан ўтказиш мумкин - Вазирнинг жавоби

7 Декабрь 15:53
Баҳам кўринг:
QazVacни қачон ЖССТда рўйхатдан ўтказиш мумкин - Вазирнинг жавоби

NUR-SULTAN. Кazinform- Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазири Aлексей Цой Қозоғистон вакцинасининг халқаро тан олинишига изоҳ берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Янги қарор: Қозоғистонда эмланмаган ишчилар ҳар 7 кунда бир ПЗР тестидан ўтадилар Ўзбекистонда эмланиши лозим бўлган аҳолининг қарийб 67 фоизи тўлиқ эмланган Нур-Султанда ревакцинация жараёни қандай кетмоқда

«Маълумки, вакцинани халқаро тан олиш жараёни жуда узоқ давом этади. ЖССТ вакцина ишлаб чиқариш узоқ вақтдан бери йўлга қўйилган мамлакатлардаги вакциналарни тезда тан олади. Чунки бундай жойларда бутун бир тизим мавжуд. Қозоғистон биринчи марта бундай аккредитациядан ўтмоқда. Бу кўп нарсага боғлиқ: лабораторияни аккредитация қилиш, ишлаб чиқариш базаси, ҳужжатларни шакллантириш, халқаро нашрларда материаллар эълон қилиш. Энди биз ҳаммасини шакллантирмоқдамиз. Тажриба ҳам тўпланиб бормоқда. Биз аккредитациядан ўтиш учун барча керакли ҳужжатларни тайёрлаяпмиз», — деди вазир.

«ЖССТ томонидан маъқулланганми ёки йўқми, маҳаллий вакцина бизнинг Миллий регуляторимиз томонидан рўйхатга олинган ва самарали ва хавфсиз эканлиги исботланган. Маълумки, 20 дан ортиқ давлат билан ўзаро эмлаш паспортини тан олиш бўйича келишувлар мавжуд. Бу улар вакцинанинг кучини ва Миллий регуляторнинг хулосасини тан олишларини англатади. Шу боис вакцинамизни халқаро миқёсда тарғиб қилиш Қозоғистонни ривожланган ўттизта давлат қаторига киритиш каби узоқ муддатли вазифадир», — деди Aлексей Цой.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив