Валюталар курси:
    usd/kzt 431.41 eur/kzt 452.94

    rub/kzt 6.92 cny/kzt 63.83
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

QazVac вакцинасининг клиник синовлари якунланди

6 Сентябрь 16:30

NUR-SULTAN. Kazinform - QazVac маҳаллий вакцинасининг учинчи босқичи клиник синовлари якунланди.

Бу ҳақда Биологик хавфсизлик илмий -тадқиқот институти бош директори, коронавирусга қарши QazVac маҳаллий вакцинасининг муаллифи Кунсулу Закарья маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Бугун учинчи босқичнинг барча клиник синовлари якунланди ва якуний натижалар 9 июл куни олинган. Июл ойининг охирига келиб, таҳлил натижалари қўшимча ишлов берилди ва маълумотлар статистикаси тузилди. Бу ишга 3 минг киши жалб қилинган. Шунингдек, клиник тадқиқотнинг якуний ҳисоботи июл ойининг охирида тайёрланди. Ҳозирги вақтда якуний ҳисобот Дори воситалари ва тиббий ускуналар экспертизаси миллий маркази томонидан текширилмоқда, натижалари ҳали эълон қилинмади. Aммо, бизнинг ҳисоботимизга асосланиб, айтишимиз мумкинки, маҳаллий вакцинанинг биринчи клиник тадқиқоти муваффақиятли ўтди «, - деди Кунсулу Закарья Марказий коммуникациялар хизматида ўтказилган матбуот анжуманида.

Шунингдек, маҳаллий олимнинг айтишича, агар QazVacнинг учинчи босқичи бўйича якуний ҳисобот ижобий бўлса, маҳаллий вакцина ҳақида илмий мақолалар чоп этилади.

«Aгар QazVacнинг учинчи босқичи учун барча клиник тадқиқотлар ҳисоботлари Дори воситалари ва тиббий ускуналар экспертизаси миллий маркази томонидан маъқулланса, биз машҳур журналларда Қозоғистон вакциналари ҳақида мақолалар эълон қиламиз. Мақсад - маҳаллий илм -фан ютуқларини тарғиб қилиш. Қайси журналда ва мақоланинг қачон чоп этилиши ҳозирча номаълум «, - деди у.

Муаллиф: Aли Ибраев


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар