«QazVac» вакцинаси ҚМДБнинг «Ҳалол Даму» МЧЖдан сертификат олди
4 Октябрь 10:57

«QazVac» вакцинаси ҚМДБнинг «Ҳалол Даму» МЧЖдан сертификат олди

NUR-SULTAN. Kazinform – 2 октябр куни Қозоғистон Мусулмонлари диний бошқармаси раиси – Бош муфтий ўринбосари, найб муфтий, PhD, илоҳиётшунос Ершат Онғаров коронавирусга қарши қозоғистоннинг «QazVac» вакцинасига «Ҳалол Даму» МЧЖ сертификатини топширди, деб хабар беради Kazinform Биологик хавфсизлик илмий-тадқиқот институтининг сайтига асосланиб.

Аввалроқ, «QMDB Halal» стандарти бўйича «QazVac» вакцинасини сертификатлаш мақсадида, ҚМДБ вакиллари: найб муфтийси Ершат Ағибайули; «Ҳалол Даму» директори Айбек Асқарбекули; Шариат ва фатво бўлими мутахассиси Бауржан Абдуали ва технолог, тиббиёт мутахассиси Айзат Сатаева институтга ташриф буюриб, «OtarBioPharm» биофармацевтика заводида «QazVac» вакцинасини ишлаб чиқаришнинг технологик жараёни билан танишдилар.

Янгиликлар

Архив