+7 (701) 759 90 19
USD 425.78 EUR 494.08
RUB 5.98 CNY 66.23
Янгиликлар

QazVac самарадорлиги исботланди - Қозоғистон Президенти

17 Сентябрь 14:05
Баҳам кўринг:
QazVac самарадорлиги исботланди - Қозоғистон Президенти

NUR-SULTAN. Kazinform - Бизнинг QazVac вакцинамиз синовдан муваффақиятли ўтди. Бу ҳақда Душанбеда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши йиғилишида Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
ҚР Президенти МДҲ давлатлари раҳбарлари кенгашининг мажлисида иштирок этди Коронавирус: Ўзбекистонда 5,5 млндан ортиқ одам тўлиқ эмланган Қозоғистон Президенти МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади

«Коронавирусга қарши кураш кун тартибимиздаги энг муҳим масалалардан бири бўлиб қолмоқда. Шуни таъкидлашдан хурсандманки, пандемиянинг энг оғир даврида ШҲТ ҳамкорлари ҳақиқатан ҳам ҳамкорликнинг «Шанхай руҳи« ни намойиш этишди. Ўзаро гуманитар ёрдам кўрсатилди. Пандемияга қарши курашда дадил бурилиш фақат аҳолини оммавий эмлаш йўлида мувофиқлаштирилган қадам шароитида мумкин бўлади «, деди Президент.

Бу борада Давлат раҳбари ёрдамга муҳтож томонларни эътиборсиз қолдирмаслик кераклигини таъкидлади. Бу борада Қозоғистоннинг асосли таклифлари бор.

«Бизнинг QazVac вакцинамиз синовдан ўтди. Клиник тадқиқотлар унинг самарадорлигини исботлади. Биз препаратни қўшни давлатларга гуманитар ёрдам сифатида етказиб беришни бошладик «, - деди Қ. Тоқаев.

Шу муносабат билан, Президент, Қозоғистоннинг яна иккита илмий ишланмаси, NARUVAX C-19 ва NARUVAX C-19 NANO, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти реестрига коронавирусга қарши вакцина сифатида киритилганини таъкидлади. Давлат раҳбари, шунингдек, ШҲТ мамлакатларида эмлаш паспортларини ўзаро тан олиш тартиб -таомилларининг тезлаштирилиши мамлакатларга дуч келадиган қийинчиликлар ва таҳдидларни енгишга ёрдам беришига ишонч билдирди.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив