QazVac Қозоғистонда коронавирусга қарши вакцинага бўлган эҳтиёжни қопламоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Агар 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган фуқароларнинг барчаси коронавирусга қарши вакцина билан эмланиши зарур бўлса, у сотиб олинади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бугунги кунда Қозоғистондаги 4 миллион дозали вакциналар ҳажми аҳолини эмлаш ва қайта эмлаш учун етарли.

«QazVac вакцинасини 500 минг дозада ишлаб чиқара оламиз. Бу ҳажм Қозоғистоннинг коронавирусга қарши вакцинага бўлган эҳтиёжини қоплаш учун етарли», - деди ҚР соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, бош давлат санитария шифокори Айжан Есмағамбетова.

Олти ойдан кейин Қозоғистонда фақат QazVac вакцинаси билан қайта эмланишади.

«QazVac 18 ёшдан ошган шахслар учун қўлланилади. Вакцинани ҳали болаларга қўллаш мумкин эмас, аммо технологиялар яхшиланмоқда, вақти келиб болалар учун мўлжалланган вакцина ҳам пайдо бўлиши мумкин. Агар 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган фуқаролар тоифаси учун вакцина керак бўлса, у сотиб олинади. Катта ёшдаги аҳоли учун биздаги вакцина ишлаб чиқариш ҳажми етарли, – деди А.Есмағамбетова.

Муаллиф: Ақбота Кузекбай

Сўнгги хабарлар