+7 (701) 759 90 19
USD 426.77 EUR 509.95
RUB 5.89 CNY 66.34
Янгиликлар

«QAZVAC»: Кўнгиллилар устидаги клиник синовлар қандай ўтказилмоқда

15 Апрель 11:22
Баҳам кўринг:
«QAZVAC»: Кўнгиллилар устидаги клиник синовлар қандай ўтказилмоқда

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Таълим ва фан вазир ўринбосари Мирас Дауленов маҳаллий «QAZVAC» вакцинасини клиник синовидан ўтказишнинг оралиқ натижалари ҳақида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

Ўхшаш янгиликлар
Қозоғистон пойтахтида коронавирусга қарши эмланишни хоҳловчилар сони кескин ошди Европа Иттифоқи Қозоғистоннинг QazVac вакцинасини ишлаб чиқаришдаги муваффақиятини юқори баҳолади БААда сайёҳларни бепул эмлаш бошланди

«Ҳозирда 244 кўнгиллилар устида ўтказилган клиник синовларнинг 1-2 босқичлари якунланмоқда ва 3000 кўнгиллилар устида ўтказилган клиник синовларнинг учинчи босқичининг 50 фоизи 15 апрелда якунланади. Клиник тадқиқотлар протоколи ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ЖССТ талабларига мувофиқ клиник синовларни ўтказиш учун маълум муддатлар мавжудлигини тушунишимиз керак. Ва клиник синовларнинг учинчи босқичи камида 70 кун бўлиши керак. Шунинг учун бу ерда барчамиз сабр-тоқатли бўлишимиз ва якуний натижани кутишимиз керак. Аммо учинчи босқичнинг 50 фоизига 15 апрель куни эришилганлиги сабабли, бугун биз ўз ишимизнинг баъзи натижалари билан ўртоқлашмоқчимиз», - деди вазир ўринбосари Марказий алоқа хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Эмланган кўнгиллилар ҳам вакцинани, ҳам плацебони қабул қилдилар.

«Бизда тасодифий танлаш бўйича тадқиқотлар ўтказилди. Биз кўнгиллилар ҳақида маълумот беролмаймиз, мен ҳам вазир ўринбосари сифатида ким вакцина ёки плацебо қабул қилганини ҳам билмайман. Буларнинг барчасини маълумотларни нашр этгандан ва Соғлиқни сақлаш вазирлигига ҳужжатларни топширгандан кейин билиб оламиз. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган протоколга кўра, ҳамма нарса нормал ҳолатда кетмоқда. Тадқиқот Алмати ва Тараз шаҳридаги тегишли ГCП сертификатларига эга клиникаларда ўтказилмоқда. Барча кўнгиллилар ҳар ҳафта ўзларининг соғлиғи тўғрисида шифокорларга хабар беришади, мунтазам равишда клиникаларга ташриф буюрадилар, шифокорлар назоратида бўлишади ва кўнгиллилар вирусга қарши антитаначалар ва нейтраллаштирувчи антитаначалар бўйича синовдан ўтадилар», - деди М. Дауленов.



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив