Валюталар курси:
    usd/kzt 436.29 eur/kzt 492.83

    rub/kzt 5.92 cny/kzt 68.48
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : -22 °С
Алматы: 2 °С

«Qazsport» телеканали ХVI Паралимпия ўйинларини жонли эфирда намойиш этади

23 Август 20:15

NUR-SULTAN. Kazinform – «Qazsport» телеканали 24 августдан 5 сентябргача Токиодаги ХVI Паралимпия ўйинларини трансляция қилади, деб хабар беради Kazinform.

Қозоғистон шарафини спортнинг 7 тури бўйича 26 спортчи ҳимоя қилади. Етти йўлланма - сузиш, етти - дзюдо, бештаси - пауэрлифтинг, учтаси - таэквондо, иккитаси - енгил атлетика, иккитаси - каноэ ва ўқ отиш бўйича қўлга киритилган.

Пара сузиш бўйича - Сиязбек Далиев, Нурали Советханов, Зулфия Габидулина, Роман Агалаков, Алия Раҳимбекова, Нурдаулет Жумағали, Ержан Салимгереев;

Пара –дзюдо бўйича - Аманжол Жанбота, Зарина Байбатина, Даулет Темиржан, Даяна Федосова, Ануар Сариев, Ғалимжан Смагулули, Ерлан Утепов;

Пара –пауэрлифтинг бўйича - Давид Дегтерев, Раушан Койшибаева, Рахмеджан Хамаев, Гулбану Абдихаликова, Алина Солодухина;

Пара таэквондо бўйича - Нурлан Домбаев, Нишан Омирали, Камила Досмалова;

Пара -енгил атлетика бўйича - Дастан Муқашбеков, Салтанат Абйлхасимқизи;

Пара каноэ бўйича – Спатай Бибарис;

Пара нишонга отиш бўйича - Айсулу Жумабаева.

Япониядаги Миллий стадионида ўтказиладиган очилиш маросимида мамлакатимиз байроғини таэквондо бўйича икки карра жаҳон чемпиони, уч карра Осиё чемпиони, Европа чемпионатининг уч карра ғолиби Нурлан Домбаев ва Рио Паралимпиадасинингкумуш медали совриндори Раушан Қойшибаева кўтаради.

Очилиш маросими 24 август куни Нур-Султан вақти билан 17:00 да жонли эфирда намойиш этилади.,

ХVI Паралимпия ўйинларида 136 мамлакатдан жами 4400 га яқин спортчи 22 спорт тури бўйича куч синашади.

«Qazsport» телеканали қозоғистонлик паралимпиячилар иштирокидаги мусобақаларни жонли эфирда намойиш этади. Мусобақалар телеканалнинг расмий сайтида ҳам кўрсатилади.

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар