+7 (701) 759 90 19
USD 425.02 EUR 498.17
RUB 5.85 CNY 65.85
Янгиликлар

«QazQovid-In» вакцинаси қачон чиқарилади

17 Март 19:11
Баҳам кўринг:
«QazQovid-In» вакцинаси қачон чиқарилади

NUR-SULTAN. Kazinform – «QazQovid-In» вакцинасининг биринчи саноат партияси апрель ойининг охирида чиқарилади. Бу ҳақда ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тиббиёт ва фармацевтика назорати қўмитаси раисининг ўринбосари Нурлибек Асилбеков маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Қозоғистоннинг QAZVAC вакцинаси «Дельта» штаммидан самарали ҳимоя қилади - тадқиқот Қозоғистонда 7 млн 447 минг киши вакцинанинг биринчи компоненти билан эмланди Коронавирус: AҚШнинг иккита ҳайвонот боғи ҳайвонларни эмлашни бошлади

«Маълумки, вакцинани ишлаб чиқиш Биологик хавфсизлик илмий-тадқиқот институти томонидан амалга оширилади. Бу Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазирлигининг таркибига киради. Уларнинг сўзларига кўра, бугунги кунда ҳамма нарса режа асосида кетмоқда. Клиник текширувнинг биринчи ва иккинчи босқичлари тугаганлигини биламиз. Биринчи босқич 2020 йил мартда, иккинчиси апрелда якунланди. Учинчи босқич ўтган йилнинг декабрь ойи охирида бошланган. Шунинг учун ҳаммаси тартибда кетмоқда. Биз вакцина апрель ойи охирига қадар тайёр бўлишини кутмоқдамиз. Биринчи ҳажми - 50 минг дозагача. Биринчи саноат партияси апрель ойининг охирида чиқарилиши кутилмоқда», - деди у Марказий алоқа хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.


Муаллиф: Марлан Жиембай


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив