Валюталар курси:
    usd/kzt 435.1 eur/kzt 493.27

    rub/kzt 5.69 cny/kzt 68.63
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : -12 °С
Алматы: 1 °С

«QAZAQ: Олтин одам ҳикояси»: Қозоғистонда Елбасы интервьюси асосида суратга олинган сериал намойиш этилади

30 Ноябрь 17:26

NUR-SULTAN. Kazinform – Америкалик режиссёр Оливер Стоуннинг ҚР Биринчи Президенти - Елбасы Нурсултон Назарбоевнинг интервьюси асосида суратга олинган кўп қисмли фильми республика каналларида намойиш этилади. Бу ҳақда Елбасы матбуот котиби Айдос Укибай ўзининг Twitterдаги саҳифасида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

«1 декабрдан республика телеканалларида Нурсултон Назарбоевнинг америкалик режиссёр Оливер Стоунга берган интервьюси асосидаги 8 қисмли «QAZAQ: Олтин одам ҳикояси» фильми намойиш этилади», - деб ёзади Айдос Укибай.


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар