«Qazaq: History of the golden men» фильми мусиқаси Голливуд кинофестивалида энг яхши деб топилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform- Қозоғистон маданият ва спорт вазири Ақтоти Раимқулова дунёга машҳур бўғиз билан қўшиқ куйлаш устаси Едил Қусаинов билан учрашди, дея хабар беради Kazinform вазирлик сайтига таяниб.

У бўғиз билан қўшиқ куйлаш санъатини пухта эгаллаш билан бирга, бастакор, фольклор тадқиқотчиси ва кўплаб қозоқ чолғу асбобларида, жумладан, жетиген, сибизғи, сазсирнай, шанқобиз ва бошқа торли зарбли ва клавиатурали чолғулар ижрочиси ҳисобланади.

Ақтоти Раимқулова Едил Қусаиновни Голливуд кинофестивалидаги ғалабаси билан табриклади.

«Кеча Лос-Анжелесдан ажойиб янгилик келди. Голливуд кинофестивалида «Qazaq: History of the golden men» фильмининг мусиқаси энг яхши деб топилди. Бу Қозоғистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган совғамиздир!»,- деди Едил Қусаинов.

Танловнинг ҳар бир номинацияси бўйича ғолиблар Бастакорлар ва қўшиқ муаллифлари жамияти, Америка телевидение академияси, Миллий санъат ва овоз ёзиш фанлари академияси, Кинематография санъати ва фанлар академияси аъзолари, муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилувчи ташкилотлар вакиллари, шунингдек, мусиқа журналистлари ва менежерлари томонидан аниқланади.

Фильм муаллифлари режиссёр Игорь Лопатенок, ҳамкорлик режиссёри - Оскар мукофоти совриндори Оливер Стоун, бастакор Карл Силиотто.

Мазкур фильмнинг овози Қозоғистон Республикасида хизмат кўрсатган ходим, дирижёр Абзал Мухитдинов бошчилигидаги «Астана Опера» симфоник оркестри томонидан ёзиб олинган. Фильм композициясида Едил Қусаинов европалик ва америкалик тингловчилар учун янги дунёни куйлайди. Бўғғғиз билан куйлаш минг йиллар аввал вужудга келган ва ҳозирги кунгача етиб келган қадимий санъатдир. Бу, айниқса, туркий халқларнинг, шунингдек, Сибир, Мўғулистон ва Тибетда яшовчи халқларнинг анъанавий куйлаш усулидир. Бўғиз билан куйлашда товушларнинг тебранишлари идрок ва таассурот ҳиссини ривожлантиради.

Ушбу фильмда бир нечта услублардан махсус ларингеал услуб танланган.

Фильмда Едил Қусаинов най, сазсирнай, шанқобиз чалади. Унинг мусиқасига қўбизда Ерлан Сабит, зарбли чолғуларда Малик Даутов ва Абулхайр Абдрашев жўр бўлади.

– Биргаликда олиб борилган ижодий ишлар туфайли ана шундай ажойиб оламни яратдингиз, бу фестиваль ҳакамлар ҳайъати томонидан юқори баҳоланди, – дейди Ақтоти Раимқулова.

Едил Қусаинов ва унинг ҳамкасбларига ижодий муваффақиятлар, янги ютуқлар тилади.


Сўнгги хабарлар