Валюталар курси:
    usd/kzt 436.29 eur/kzt 492.83

    rub/kzt 5.92 cny/kzt 68.48
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 0 °С
Алматы: 4 °С

«Qatar Airways» Қозоғистонга парвозларни йўлга қўяди

2 Сентябрь 18:20

NUR-SULTAN. Kazinform – «Qatar Airways» 15 октябрдан Доҳа ва Алмати шаҳарлари ўртасида мунтазам парвозларни амалга оширишга рухсат олди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«2021 йил 31 августда Қозоғистон Республикасида коронавируснинг пайдо бўлиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишида Қозоғистон ва Қатар ўртасида мунтазам парвозларни очиш масаласи кўтарилди. Қозоғистон Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги Фуқаро авиацияси қўмитаси ва Қатар авиация маъмуриятининг икки мамлакат ўртасида авиа алоқаси соҳасида ҳуқуқий базани яратиш ва кенгайтириш бўйича олиб борган ишлари натижасида «Qatar Airways» 2021 йил 15 октябрдан Доҳа ва Алмати шаҳарлари ўртасида мунтазам рейсларни амалга оширишни режалаштирмоқда, – дейилади Фуқаро авиацияси қўмитаси ахборотида.

Вазирлик маълумотларига кўра, душанба ва жума кунлари санитария -эпидемиология талабларига қатъий риоя қилинган ҳолда ва авиакомпания сайтида эълон қилинган жадвалга мувофиқ А-320 самолётлари билан ҳафтасига 2 та рейсни амалга ошириш режалаштирилган.

«Икки мамлакат ўртасида мунтазам рейсларнинг очилиши Қозоғистон ва Қатар ўртасидаги савдо-иқтисодий, маданий ва сайёҳлик алоқаларини янада ривожлантиришга ёрдам беради», - дейилади қўмита ахборотида.


Новости по теме