ПЗР сертификати бўлмаган 4 нафар Ўзбекистон фуқароси Алмати аэропортидан чиқариб юборилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2021 йил 24 апрелда Қозоғистон Республикаси ҳудудига 33 та халқаро рейслар учиб келди: Германия, Мальдив ороллари, Бирлашган Араб Амирликлари, Миср, Туркия, Грузия, Украина, Россия Федерацияси, Беларусь Республикаси, Ўзбекистон ва Қирғизистондан, деб хабар беради Kazinform Қозоғистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиянинг Telegram-каналига таяниб.

Умуман, бир сутка давомида 5 126 та ҳаво йўловчилари учиб келди. Шу жумладан:

Алмати шаҳар аэропортига - 19 рейс, 3 078 йўловчи;

Нур-Султан шаҳар аэропортига - 7 рейс, 918 йўловчи;

Чимкент шаҳар аэропортига - 5 та рейс, 757 йўловчи;

Ақтау шаҳар аэропортига - 1 рейс, 150 йўловчи;

Қостанай шаҳар аэропортига - 1 рейс, 223 йўловчи.

Бундан ташқари, 2021 йил 24 апрел куни Алмати шаҳар аэропортига ПЗР сертификатсиз Ўш-Алмати рейси билан келган тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси чиқариб юборилди.

Сўнгги хабарлар