+7 (701) 759 90 19
USD 443.50 EUR 479.47
RUB 5.79 CNY 62.51
Янгиликлар

Президентнинг Германияга ташрифи: Бирқатор давлатлар раҳбарлари билан учрашув ўтказилади

13 Февраль 11:39
Баҳам кўринг:
Президентнинг Германияга ташрифи: Бирқатор давлатлар раҳбарлари билан учрашув ўтказилади

NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Мюнхен шаҳрига (Германия) иш ташрифи билан боради. Бу ҳақда Kazinform ҚР Президенти матбуот котиби Берик Уалига ҳавола қилиб хабар беради.

Ўхшаш янгиликлар
Давлат раҳбари Европа Кенгаши Президенти билан телефон орқали сўзлашди ҚР Президенти: Кичик ва ўрта бизнес 6 ой иш ҳақидан ушланадиган даромад солиғидан озод қилинади Қозоғистонда 800 мингдан зиёд одамга озиқ-овқат бепул тарқатилади

«Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев 14-16 февраль кунлари Хавфсизлик бўйича 56-чи Мюнхен конференциясида иштирок этиш учун Мюнхен шаҳрига (Германия) иш ташрифи билан боради. Сафар дастурига кўра, Президент Мюнхен хавфсизлик конференцияси панель дебатларида иштирок этади ва бирқанча давлатлар раҳбарлари билан, халқаро ташкилотлар, Германиянинг йирик компаниялари раҳбарлари билан, шунингдек, академик гуруҳлар вакиллари билан бирқатор икки томонлама учрашувлар ўтказиши режалаштирилган», - дейди Берик Уали Facebook саҳифасида.

Тадбирга 40қа яқин давлатлар раҳбарлари, 100дан зиёд ташқи ишлар ва мудофаа вазирлари, халқаро алоқалар соҳасидаги нуфузли экспертлар таклиф қилинган.

Хавфсизлик бўйича Мюнхен конференцияси – энг йирик глобал норасмий форумлардан биридир. Конференцияда ҳозирги замон долзарб мавзулари муҳокама қилинади.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Мюнхен хавфсизлик конференциясида иштирок этишини хабар қилгандик.



Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив