Президентнинг дадил қарорлари  тезда тинч ҳаётга қайтишга имкон беради – ҚР Сенати Раиси
10 Январь 09:41

Президентнинг дадил қарорлари  тезда тинч ҳаётга қайтишга имкон беради – ҚР Сенати Раиси

NUR-SULTAN. Кazinform - Президентнинг дадил ва ўз вақтида қабул қилинган қарорлари Қозоғистонга тезда тинч ва нормал ҳаётга қайтиш имконини беради.

Бу ҳақда Қозоғистон Парламенти Сенати Раиси ўзининг Facebookдаги саҳифасида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

«Aзиз дўстлар!

Охирги кунларда мамлакатимизнинг қатор ҳудудларида содир бўлган фожиали воқеалар натижасида кўплаб фуқароларимиздан айрилдик. Шу муносабат билан Президент Қасим-Жомарт Кемелули Тоқаев 10 январни умумхалқ мотам куни деб эълон қилди.

Парламент Сенати номидан ва шахсан ўз номимдан ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдираман. Жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаб қоламиз.

Давлат раҳбарининг дадил ва ўз вақтида қабул қилинган қарорлари Қозоғистонга тезда тинч ва нормал ҳаётга қайтиш имконини беради.

Aна шундай оғир паллада Президентимиз атрофида бирлашишимиз зарур. Бу вазиятни барқарорлаштириш, иқтисодиётни тиклаш бўйича ишларни давом эттириш ва барча соҳаларда янги ислоҳотларни амалга ошириш учун муҳим қадамдир», — деди ҚР Сенати Раиси.









Янгиликлар

Архив