Президентлик сайловларидан кейин Ҳукумат истеъфога чиқиши шарт эмас - Тоқаев

Фото:
ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев президентлик сайловларидан кейин Ҳукумат истеъфога чиқмаслигини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Сиёсий қайта юкланишлар ҳақида гапирганда, мен бу ҳақда гапирганман. Сиёсий ислоҳотларни давом эттириш керак. Акс ҳолда, турғунлик бўлади. Бошқа томондан, қонунга кўра, президентлик сайловларидан кейин Ҳукуматнинг истеъфога чиқиши мажбурий эмас. Бу Парламент сайловларидан кейин амалга оширилади. Парламент сайловлари санасига келсак, йил охирида бу борада алоҳида баёнот бераман. Шунинг учун Ҳукумат ишлаш учун қолади. Лекин Ҳукумат ва бошқа идоралар таркибида бироз ўзгаришлар бўлади», - деди Қасим Жомарт Тоқаев.

Эслатиб ўтамиз, бугун Қозоғистоннинг барча ҳудудларида ва 53 та хорижий ваколатхоналарда Президент сайлови бўлиб ўтмоқда.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар