Президентларнинг Самарқанддаги саммитида Эронни ШҲТ аъзолигига қабул қилиш масаласи муҳокама қилинади

None
None
ТASHKENT. Кazinform – Самарқандда бўлиб ўтадиган ШҲТга аъзо давлатлар президентларининг саммитида Эрон Ислом Республикасига Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлат мақоми бериш масаласи муҳокама қилинади, деб хабар беради Кazinform.

Бугун Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди бошчилигидаги Қозоғистон делегацияси Ўзбекистон Республикаси раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этди.

ШҲТга аъзо давлатлар ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари шу йилнинг сентябр ойида Самарқандда бўлиб ўтадиган ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари саммитига тайёргарлик кўриш доирасида ташкилот фаолиятининг турли йўналишларидаги ўзаро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболларини, шунингдек, унинг халқаро ва минтақавий ишлардаги роли ва ўрнини ошириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Ўзбекистон, Россия, Тожикистон ва Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлари Самарқанд декларациясининг сиёсий ҳужжати лойиҳасини кўриб чиқдилар ва ташкилотнинг жорий фаолиятига оид бир қатор бошқа қарорларни имзоладилар.

Бундан ташқари, тадбир иштирокчилари Эрон Ислом Республикасининг ШҲТга аъзо давлат мақомини олиш учун мажбуриятлари тўғрисидаги меморандумни имзолаш масаласини киритишга қарор қилдилар.

Вазирлар Миср Араб Республикаси, Саудия Арабистони Қироллиги ва Қатар Давлати билан ШҲТ мулоқоти бўйича шерик мақоми тўғрисидаги меморандумлар имзоланганини олқишладилар.

ШҲТга аъзо давлатлар делегациялари раҳбарларини Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қабул қилди. Суҳбат чоғида минтақадаги вазият ва ШҲТ доирасидаги ўзаро ҳамкорликнинг долзарб масалалари, шунингдек, ташкилотнинг бўлажак саммитига тайёргарлик кўриш жараёни муҳокама қилинди.

Сўнгги хабарлар