Президентга бюджет харажатларини қисқартириш юзасидан ҳисоб берилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевга устувор бўлмаган бюджет харажатларини қисқартириш юзасидан ҳисоб берилади. Бу ҳақда бугун Ҳукумат мажлисида Бош вазир Асқар Мамин маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Бу йил апрель ойида Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевга устувор бўлмаган бюджет харажатларини қисқартириш юзасидан ҳисоб беришимиз лозим. Республика бюджетига доир харажатлар қайта тақсимланади ёки уларни оптималлаштириш бўйича тегишли ишлар олиб борилади», - деди Ҳукумат раҳбари.

Унинг айтишича, маҳаллий бюджетларнинг чиқимлари бўйича ҳокимликлар маслихатлар кўмагида маълум харажатларни қисқартириш ҳақида қарор қабул қилиши лозим.

«Миллий холдинглар ва компаниялар раҳбарлари Директорлар кенгашлари ва бошқарма мажлислари доирасида таклиф қилинган чиқимларни қисқартириш бўйича тегишли корпоратив ечимларни кўриб чиқиши лозим. Молия вазирлиги, ҳокимликлар, миллий холдинглар Давлат раҳбари топшириғининг бажарилишини назорат қилсин»,- деди Асқар Мамин.

Эслатиб ўтамиз, Ҳукумат мажлисида ҚР Бош вазири биринчи ўринбосари – Молия вазири Алихан Смайилов давлат ва квазидавлат сектор чиқимларини 128,6 млрд тангага қисқартишини маълум қилганди.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар