Президентга Алмати шаҳрини 2025 йилгача ривожлантириш режасининг асосий устувор йўналишлари тақдим этилди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Алмати шаҳри ҳокими Ерболат Досаевни қабул қилди, дея хабар беради Кazinform Ақордага таяниб.

Давлат раҳбарига Алмати шаҳрининг жорий йил январ-май ойларидаги ижтимоий-иқтисодий аҳволи тўғрисида ҳисобот берилди. Шунингдек, шаҳар ҳокими Давлат раҳбарининг иқтисодиётнинг барқарор ўсишини таъминлашга доир топшириқлари ижроси юзасидан ҳисобот берди. Унга кўра, қисқа муддатли иқтисодий кўрсаткич 107,6 фоизга ўсди, асосий капиталга қўйилмалар ўсиши 20,9 фоиздан ошди, товар айирбошлаш тикланди, ишлаётган кичик ва ўрта бизнес субъектлари сони 19,5 фоизга ошди.

Қасим-Жомарт Тоқаевга «Алмати шаҳрини 2025 йилгача ривожлантириш режасининг асосий устувор йўналишлари ва 2030 йилгача бўлган ўрта муддатли истиқболлар» лойиҳаси тақдим этилди.

Давлат раҳбарига Абай шоҳ кўчаси жанубида, тоғли ва тоғ ёнбағирларида 9 қаватдан баланд бинолар қуришни тақиқловчи янги қоидалар қабул қилингани, шунингдек, муҳандислик инфратузилмасини янгилаш режаси ҳақида маълумот берилди.

Ерболат Досаев муҳим ижтимоий муаммоларни ҳал этиш, жумладан, «Алмати ёшлари» дастури доирасида ишлаётган ёшларга уй-жой сотиб олиш, тиббий-ижтимоий муассасаларда озиқ-овқат сифатини ошириш, ноёб касалликларга қарши бепул дори-дармонлар билан таъминлаш, болалар спорт секциялари ва ижодий тўгаракларини молиялаштириш учун маблағ ажратилганини айтди.

Йиғилиш якунида Президент Алмати шаҳрини янада ривожлантириш, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш бўйича қатор топшириқлар берди.

Сўнгги хабарлар