Президент този итлар кўргазмасини томоша қилди

None
ASTANА. Кazinform – ҚР Президенти този итлар кўргазмасини томоша қилди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

«Nomad» миллий овчилик» жамоат фонди раиси Болат Қўнонбоев този итларни асраб-авайлаш ва кўпайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида ахборот берди.

Давлат раҳбари този итларни халқаро миқёсда тарғиб этиш зарурлигини таъкидлади.

photo

- Този - ўзига хос ҳайвон, Қозоғистоннинг етти хазинасидан бири. Биз този итларни халқаро миқёсда кенгроқ тарғиб қилишимиз керак. Бунда Ташқи ишлар вазирлиги ҳам иштирок этиши керак. Този итларга алоҳида эътибор ва ғамхўрлик керак. Бу муҳим иш профессионалликни талаб қилади. Бунинг учун махсус қонун қабул қилдик, – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.


Тадбир давомида зотдор този итларни боқувчи Анна Захарова Президентга ит кучукчасини совға қилди.

Кучукчанинг исми - Науриз, 1,5 ойлик.

Эслатиб ўтамиз, бугун эрталаб Қасим-Жомарт Тоқаев пойтахтда Наврўз байрамига бағишланган тадбирда иштирок этиб, нутқ сўзлади.


photo

Сўнгги хабарлар