Президент топшириғи: Қозоғистонда ўқитувчиларнинг иш ҳақи яна 25 фоизга ошди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 1 январдан бошлаб Қозоғистонда ўқитувчиларнинг иш ҳақи яна 25 фоизга оширилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Президентнинг топшириғига биноан ўқитувчиларнинг иш ҳақи 25 фоизга оширилганди. Бугундан бошлаб ўқитувчиларнинг иш ҳақи яна 25% га ошди. Нафақат мактаб ўқитувчилари, балки болалар боғчалари ўқитувчилари, қўшимча таълим, коллеж ва олий ўқув юртлари мутахассисларининг ҳам маошлари кўпаймоқда.

Бундан ташқари, ўқитувчилар малака тоифасига қараб иш ҳақининг 30 дан 50 фоизигача устама ҳақ олиши мумкин. Масалан, агар сиз ўз ишингизнинг устаси бўлсангиз, ойлик иш ҳақингизнинг қўшимча 50 фоизини олишингиз мумкин. Инглиз тилида дарс ўтиш, дафтарларни текшириш ва синф раҳбарлиги учун қўшимча ҳақ олинади. Бундан ташқари, ўтган йилдан буён магистр даражасига эга ўқитувчиларга 27 минг танга миқдорида қўшимча тўловлар бериш бошланди.

Сўнгги хабарлар