Президент топшириғи: Қозоғистонда дарсликларнинг электрон версиясидан текин фойдаланиш мумкин

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Президенти Қасим -Жомарт Токаевнинг таълим соҳасидаги топшириқлари бажарилди. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти телерадиокомпаниясининг Telegram-каналида маълум қилинди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Масофавий ўқишга ўтишнинг энг муҳим воситаларидан бири электрон дарсликлар бўлади. Шу муносабат билан, Миллий жамоатчилик ишончи кенгашининг учинчи йиғилишида Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Таълим ва фан вазирлигига идоранинг текин ҳуқуқларини тасдиқлаб, дарсликларни босқичма-босқич рақамлаштириш режасини ишлаб чиқишни топширди.

Шу муносабат билан, дарсликларнинг электрон версиясидан текин фойдаланиш масаласи маҳаллий нашриётлар билан келишилган. 1-11-синфлар учун барча электрон дарсликлар Таълим ва фан вазирлиги сайтида эълон қилинган.

Бундан ташқари, техник ва касб-ҳунар таълими тизимида коллежларнинг 100 фоизи ўттиздан ортиқ платформадан фойдаланиш имкониятига эга.

21 мингдан ортиқ рақамли ресурсларни ўз ичига олган каталог яратилди:

- 12 368 та видео дарслар;

- 3 848 та электрон дарсликлар;

- 5 771 қўшимча материаллар,

Хусусан, 30 368 ўқитувчи IT соҳасида малака оширди.

Масофавий ўқитиш платформалари ва дастурлари ёрдамида 20 дан ортиқ қўлланмалар ишлаб чиқилган.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар