Президент топшириғи: Қозоғистон қишлоқларида мактаблар қурилишига 20 млрд тенге ажратилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда Президент топшириғига кўра, айрим ҳудудлар мактаб қурилишига ажратиш кўзланган 20 миллиард тенге маблағни йўл қурилишига сарфламоқчи. Бу ҳақда Қозоғистон бош вазири ўринбосари Ерали Тоғжанов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Президент топшириғига кўра, «Овул – юрт бешиги» дастури доирасида ғарбий ва жанубий вилоятларда таълим, маданият ва спорт иншоотларини қуриш учун қўшимча 20 миллиард тенге маблағ йўналтириш кўзда тутилган. Бир ҳафта муддатда ҳокимлар билан биргаликда мазкур ҳудудларда таълим муассасаларини қуриш режасини ишлаб чиқиш зарур. Уч сменали ва авариявий мактаблар муаммосини ҳал этишга алоҳида эътибор қаратиш лозим», — деди бош вазир ўринбосари Таълим ва фан вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъат йиғилишида.

Шу билан бирга, Бош вазир ўринбосари бу масалаларнинг ҳаммаси ҳам енгил-елпи кўтарилмаётганини та’кидлади.

«Айниқса, ҳудудлар масаласи кун тартибида. Ўтмиш воқеалари сизнинг кўзингиз олдида. Биз бу масалаларнинг барчасини ҳисобга олишимиз керак. Шу боис Президентнинг қўшимча 20 миллиард тенге ажратиш ҳақидаги қарори муносабати билан кеча йиғилиш ўтказдим. Кейин вилоятлар йўллар ва инфратузилма бўйича таклифлар бергани менга тушунарсиз. Кеча мазмунли суҳбат бўлди. Шу боис, Президентимизнинг аниқ топшириқларидан келиб чиқиб, ушбу масалани тезроқ ҳал этиш йўлларини кўриб чиқишингизни сўраймиз. Вақт йўқ. Икки кун ичида ҳал қилиш вазифасини бердим. Вазирлик бу масалага ҳам алоҳида эътибор қаратиши лозим. Ҳудудлар бўйича тезроқ қарор қабул қилишимиз керак», - деди Ерали Тоғжанов.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар