Президент топшириғи: Aфғонистон қозоқларининг мамлакатга етказилгани ҳақидаги видеолавҳа

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Президенти Қасим -Жомарт Тоқаевнинг топшириғи бўйича Aфғонистонда яшовчи ватандошлар мамлакатга етказилди. Kazinform ўқувчиларга юртдошларининг мамлакатга етказилгани ҳақидаги видеолавҳани тақдим этади.

Kazinform кеча Кобулдан Алматига махсус рейс билан 35 нафар этник қозоқ, 4 нафар Қозоғистон фуқароси ва 1 нафар БМТ ходими етказилди.

Ватандошлар Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг топшириғига биноан эвакуация қилинган. Президент хайрли ишни ташкиллаштиришда иштирок этган дипломатларимизга ва барча идора ходимларига миннатдорчилик билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиларининг Қозоғистон Президентига ишонч ёрлиқларини топшириш маросимида Aфғонистондаги қозоқлар диаспорасини қайтариш масаласини кўриб чиқаётганликларини айтган эди.




Сўнгги хабарлар