Президент томонидан илгари сурилган ташаббуслар фуқароларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга бевосита таъсир қилади - ҚР Давлат маслаҳатчиси

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Давлат маслаҳатчиси Ерлан Қарин «Халқ бирлиги ва тизимли ислоҳотлар – мамлакат равнақининг мустаҳкам пойдевори» 2021 йилги Мурожаатномасини амалга оширишнинг оралиқ якунларини сарҳисоб қилди, деб хабар беради Kazinform.

«Эртага Давлат раҳбари Қозоғистон халқига навбатдаги Мурожаатнома билан чиқади, унда келгуси даврда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий устувор йўналишлари белгилаб берилади.

Мутахассислар унинг мумкин бўлган мазмун-моҳиятини муҳокама қилиб, прогнозлар билан ўртоқлашар экан, келинг, «Халқ бирлиги ва тизимли ислоҳотлар – юрт равнақининг мустаҳкам пойдевори» 2021 йилги Мурожаатномасини амалга оширишнинг оралиқ якунларини сарҳисоб қилайлик.

Барча амалий ишлар махсус Миллий режа доирасида амалга оширилмоқда. У 103 банддан иборат бўлиб, уларнинг аксарияти амалга оширилган, қолганлари ижроси Президент Администрацияси назоратида. Муҳим ижтимоий ташаббуслар қаторида 2022 йилдан 2025 йилгача давлат хизматчиларининг айрим тоифалари (маданий ташкилотлар ходимлари, архивлар, техник ходимлар ва бошқалар) иш ҳақини босқичма-босқич ўртача 20 фоизга оширишни алоҳида таъкидлаш лозим», — деди Ерлан Қарин.

Унинг қўшимча қилишича, қонун ҳужжатларига энг кам иш ҳақини 60 минг тенгегача ошириш ва уни солиқ, ижтимоий ва бошқа соҳаларда ҳисобланган кўрсаткич сифатида олиб ташлаш нуқтаи назаридан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган. 2025 йил охиригача камида 1000 та мактаб қуриш бўйича «Йўл харитаси» тасдиқланди. Уй-жой масалаларини ҳал этиш учун «Нұрлы жер» дастури доирасида Оtbasy Bank орқали умумий қиймати 230 миллиард тенгега яқин 20 мингдан ортиқ имтиёзли кредитлар ажратилди.

Халқ саломатлигини мустаҳкамлаш бўйича аниқ қадамлар қўйилди. Хусусан, «Биологик хавфсизлик тўғрисида»ги қонун кучга кирди ва аҳолига ЖССТда рўйхатдан ўтган коронавирус инфексиясига қарши вакциналардан фойдаланиш имконияти яратилди.

Қозоғистон Республикаси Давлат маслаҳатчиси сиёсий модернизация ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш блоки деярли тўлиқ амалга оширилганини таъкидлади.

– Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини мустаҳкамлаш ва қонун устуворлигини таъминлаш мақсадида прокурорларнинг щта оғир тоифадаги жиноят ишлари юзасидан айблов хулосаларини тайёрлаш бўйича ваколатлари кенгайтирилди. Ваколатли органлар томонидан 2022 йилга мўлжалланган фирибгарлик ва пирамида схемаларига қарши курашиш бўйича қўшма чора-тадбирлар комплекси амалга оширилмоқда.

Қонун ижодкорлиги доирасида таълим соҳасида, стресс активлари бозорини ривожлантириш тўғрисида ва бошқа қонунлар қабул қилинди. Бундан ташқари, Қозоғистон Республикасининг 2025 йилгача бўлган ҳудудларини ривожлантириш режаси, 2022-2026 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши сиёсат концепцияси тасдиқланди.

Бу Президентимиз томонидан 2021 йилги Мурожаатнома доирасида эълон қилинган амалга оширилган муҳим ташаббусларнинг кичик бир қисми, холос. Бу борадаги ишлар давом эттирилади. Умуман олганда, Давлат раҳбари томонидан илгари сурилган барча ташаббуслар ҳаётга изчил татбиқ этилаётгани фуқароларнинг ҳаёт сифатини оширишга, мамлакат барқарор ривожланишига бевосита дахлдор эканини алоҳида таъкидлаш лозим. Шундай қилиб, амалга оширилган ташаббуслар кейинги ислоҳотларга асос бўлмоқда», — деб ёзди Ерлан Қарин Теlegram-каналида.

Фото: аqorda.kz


Сўнгги хабарлар