Президент ташрифи: Қозоғистон товарлари Эрон орқали транзит қилинади
20 Июнь 13:05

Президент ташрифи: Қозоғистон товарлари Эрон орқали транзит қилинади

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Эронга расмий ташрифи чоғида Қозоғистон ушбу мамлакат орқали юкларни транзит қилиш бўйича меморандум имзолади, дея хабар беради Kazinform ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигига таяниб.

Икки мамлакат Президентлари Қасим-Жомарт Тоқаев ва Иброҳим Раисий ўртасидаги кенгайтирилган таркибдаги музокараларнинг муҳим натижаларидан бири Қозоғистон-Эрон ўртасида савдо ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари транзити бўйича ҳамкорлик меморандумининг имзоланиши бўлди.

Ҳужжатни ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Қайрбек Ўскенбаев ва қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашўкеев имзолади.

Меморандумга кўра, Эрон Қозоғистон буғдойи ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ўз ҳудуди орқали қўшимча божлар ва солиқларсиз эркин транзит қилинишини таъминлайди. Томонлар СВОП операциялари доирасида Қозоғистонда ишлаб чиқарилган буғдойни Эронга олиб киришни ва бу ҳажмдаги буғдойни Эрон чегараларидан экспорт қилишни рағбатлантирадилар.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш бўйича қўшма ишчи гуруҳ ташкил этиш режалаштирилган.

Қозоғистон Республикаси ИИРВ ва Эрон Ислом Республикаси Йўллар ва шаҳарсозлик вазирлиги товарлар транзитини оптимал тезлик ва нархларда таъминлаш мақсадида учинчи давлатларнинг тегишли органлари билан ҳамкорлик қилишга келишиб олди.

Меморандум имзоланган кундан бошлаб кучга кирди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив