Президент сайловига 200-дан зиёд хорижий журналист рўйхатдан ўтди

None
None
НУР-СУЛТОН. Kazinform - ҚР Ташқи ишлар вазирлиги жаҳоннинг 40-дан зиёд мамлакатидан келган 227 нафар хорижий журналистни рўйхатдан ўтказди, деб хабар беради Kazinform.

«Яқинда хорижий ОАВ вакилларини аккредитация қилиш жараёни якунига етди. Электорал даврда ҚР Ташқи ишлар вазирлиги ҚР Марказий сайлов комиссияси билан биргаликда чет давлатлар, халқаро ташкилотлар, шунингдек хорижий ОАВ вакилларини аккредитация қилиш масалалари бўйича тегишли ишларни олиб борди.

ҚР Ташқи ишлар вазирлиги жаҳоннинг 40-дан зиёд мамлакатидан келган 227 нафар журналистни аккредитация қилди (маълумот учун: 2015 йилда бўлиб ўтган президент сайлови пайтида 168 нафар хорижий ОАВ вакили рўйхатдан ўтганди). Шу билан бир қаторда, Вазирлик қошида 121 нафар хорижий ОАВ мухбири доимий рўйхатга олинган», - делинган вазирлик хабарида.

Таъкидлаш жоизки, хорижий журналистлар ташқи сиёсий идора томонидан берилган доимий ёки вақтинча аккредитация қилиш тўғрисидаги гувоҳнома бўлган тақдирдагина сайловни кузатиб бориш хуқуқига эгадир.

Сўнгги хабарлар