Президент сайлови: «Qazaqstan Team» ёшлари Тоқаев номзодини кўрсатди

None
ASTANA. Kazinform – «Qazaqstan Team» жамоат бирлашмаси Қасим-Жомарт Тоқаевни навбатдан ташқари президент сайловида номзод сифатида кўрсатди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Астана шаҳрида «Qazaqstan Team» ёшлар республика жамоат бирлашмаси йиғилиши бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишда ассоциация аъзолари 20 ноябр куни бўлиб ўтадиган президент сайловига Қасим-Жомарт Тоқаев номзодини кўрсатди.

«Давлат раҳбарини қўллаб-қувватлашдан ташқари, биз Қасим-Жомарт Тоқаевнинг 20 ноябр куни бўлиб ўтадиган президент сайловида номзодини кўрсатишни таклиф қиламиз. Чунки ташкилотимиз Давлат раҳбари томонидан таклиф этилган ислоҳотлар пакетини қўллаб-қувватлайди ва амалга оширмоқда. Бирлашмамиз аъзолари турли соҳаларда меҳнат қилмоқда, Президент ислоҳоти уларнинг барчасига тегишли. Бизнингча, Қасим-Жомарт Тоқаев муносиб номзод», — деди «Qazaqstan Team» ёшлар жамоат бирлашмаси раҳбари Олжас Сулейменов.

Унинг сўзларига кўра, ушбу жамоат ташкилотида 200 дан ортиқ аъзо бор.

– Бирлашмамизнинг мақсади – зиёли ёшларни бирлаштириб, юрт равнақига ҳисса қўшишдир. Бирлашма аъзоларининг аксарияти тадбиркорлар, турли соҳа мутахассислари. Биз жамият учун фойдали тадбирлар ўтказамиз. Улардан бири «30 та хайрия иши» хайрия акциясидир, дейди у.

Бунгача Миллий волонтёрлик тармоғи Қасим-Жомарт Тоқаев номзодини президент сайловига номзод сифатида кўрсатган эди.

Муаллиф: Даулет Изтилеу


Сўнгги хабарлар